Ўзбекистонда неча фоиз қизлар Интернетдан умуман фойдаланмаган

Улашиш:

ЮНИСЕФнинг ёшлар ўртасида ўтказган тадқиқот шуни кўрсатганки, Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмаган.

Компьютер саводхонлиги бўлмаган қизлар улуши 43,5 фоиз, ўғил болалар орасида эса 30,0 фоизни ташкил қилади.

“Бу уларнинг таълим олиш ва меҳнат бозоридаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини сезиларли даражада камайтиради”, - дейилган хабарда.

Давстатқўм маълумотларига кўра, мамлакатда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра қарийб 20 миллионтани ташкил этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.