Жиззах вилояти республикада энг кўп полиз экинлари етиштирадиган ҳудудлиги маълум бўлди

Улашиш:

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 2,6 млн тонна полиз экинлари етиштирилган. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бу бўйича етакчи ўринни эгаллади. 

Полиз экинлари етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми:

— Қорақалпоғистон Р. – 183,5 минг тонна

— Андижон вилояти – 215,1 минг тонна

— Бухоро вилояти – 203,3 минг тонна

— Жиззах вилояти – 301,5 минг тонна

— Қашқадарё вилояти – 190,7 минг тонна

— Навоий вилояти – 104,6 минг тонна

— Наманган вилояти – 134,4 минг тонна

— Самарқанд вилояти – 172,1 минг тонна

— Сурхондарё вилояти – 337,3 минг тонна

— Сирдарё вилояти – 294,1 минг тонна

— Тошкент вилояти – 70,1 минг тонна

— Фарғона вилояти – 179,9 минг тонна

— Хоразм вилояти – 166,9 минг тонна

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.