ФҲДЁда давлат хизматлари учун ундириладиган тўловларни биласизми?

Улашиш:

Туғилганликни қайд этиш бепул. Буни исталган ФҲДЁда амалга ошириш мумкин. Бир вақтнинг ўзида прописка ва боғчага навбатга қўйиш амалга оширилади.

***

Никоҳга ариза бериш бепул. У экстерриториал тарзда ҳам амалга оширилади. Ариза берилгач никоҳни қайд этиш учун 1 ой муддат белгиланган. Давлат божи 54 000 сўм, герб йиғими 40 500. Жами: 94 500 сўм. Никоҳни қайд этишни тантанали ўтказиш 135 000. Жами: 229 500 сўм. Сайёр равишда никоҳни қайд этиш, яъни жойига чиқиб пуллик хизмат 405 000 сўм.

***

Никоҳдан ажрашиш ФҲДЁ бўлимида эр-хотиннинг ўзаро розилиги билан, вояга етмаган умумий фарзандлари ва мол-мулкка даъвоси бўлмаган тақдирда амалга оширилади. Эр-хотин биргаликда ариза ёзишади ва 3 ой муддат белгиланади. Бу муддат 6 ойгача узайтирилиши мумкин. Ажрим муддати келганда эр-хотин паспортлари билан келишлари шарт (биргаликда). Тўлов: ариза топширилганда тўлов тўланмайди. Ажрим вақтида умумий тўлов — давлат божи 445 500. Герб йиғими ҳар бир фуқародан алоҳида 40 500 сўмдан ва жами 486 000 сўм ундирилади. Суд қарорига асосан ажримда давлат божини суд белгилайди ва ФҲДЁ бўлимида ижро қилинаётган вақтнинг ўзида тўланади. Давлат божи суд қарорида кўрсатилади. Унга қўшимча герб йиғиш 40 500 сўм ундирилади. Эр ёки хотин давлат божидан озод қилинган бўлса фақат герб йиғимининг ўзи ундирилади (берилаётган гербли гувоҳнома учун).

***

Ўлимни қайд этиш ФҲДЁ бўлимида экстерриториал амалга оширилади. Вафот этган  фуқаронинг паспорти ҳамда тиббиёт муассасасининг маълумотномасига асосан тўлов ундирилмайди.

***

Туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар фуқаронинг ўзига ёки ота-онасига ва ишончномага асосан ишончли вакилига берилади. Тўлов: давлат божи 40 500, герб йиғими 40 500,  пуллик хизмат 13 500 сўм умумий 94 500 тўланади. Ўлган одамга туғилганлик тўғрисидаги такрорий гувоҳнома берилмайди.

***

Никоҳ, туғилганлик ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномалар фуқаронинг ўзига ёки ишончномага асосан ишончли вакилга берилади. Тўлов: 40 500 Герб йиғими ва 40 500  давлат божи 94 500. Ажрашгандан сўнг никоҳ гувоҳомаси такрорий берилмайди.

***

Ўлганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига ишончномага асосан ишончли вакилга берилади. Тўлов: Давлат божи ундирилмайди. Фақат герб йиғими 40 500 сўм тўланади.

***

ФҲДЁ бўлими томонидан бериладиган сўровномаларга жавоблар ҳамда маълумотномаларга тўлов ундирилмайди.

***

ФҲДЁ бўлимида аризаларни тўлдиришда ёрдам беришда 13 500 сўм пуллик хизмат тўлови бор.

Нархлар БҲМга қараб ўзгартирилиши мумкин.

Элмира Халосова,

Мирзачўл туман ФҲДЁ бўлими мудираси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.