Тошкентда ҳарбий бино ва иншоотлар сотувга қўйилди

Чоп этиш

 Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган, 28 гектар ерни эгаллаган ҳарбий шаҳарча бино ва иншоотлари сотувга қўйилди. Бу ҳақда e-auksion.uz платформасида эълон берилди.

Қайд этилишича, объектнинг бошланғич нархи 204 млрд  923 млн 530 минг 152 сўмни ташкил қилган.

Аризаларни қабул қилиш муддати 11 декабргача давом этади. Савдонинг бошланиш вақти эса 13 декабрь соат 09:00.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив