Форишдаги деҳқон бозори аукционга қўйилди

Улашиш:

Бозорнинг бошланғич баҳоси — 6,27 млрд. сўм экани қайд этилган.

Фориш туманидаги деҳқон бозори кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари “E-auksion” порталида эълон қилинган.

Ер участкасининг умумий майдони — 1,67 гектар. Биноларнинг майдони — 2 530 квадрат метр. 2019 йилда қурилган бозор бир қаватли супермаркет, битта 100 ўринли ва битта 50 ўринли савдо растасидан иборат.

Аукционга қўйилган бозорнинг бошланғич баҳоси — 6,27 млрд. сўм. Аризалар 10 июнь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Лот изоҳига кўра, аукцион ғолиби бозор сотилиш нархининг 15 фоиз миқдоридаги аванс тўловини 90 кундан ошмаган  муддатда тўлаши керак. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.