Олий таълим вазирлиги жорий ўқув йилида шартнома асосида магистратурага қўшимча қабул қилишга рухсат берган

Улашиш:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022 ўқув йилида шартнома асосида магистратурага қўшимча қабул қилишга рухсат берган. 

“Давлат ОТМга 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли ОТМ томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди”- дея қайд этди вазирлик.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли ОТМ қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.