Зафаробод туман ҳокими Нодир Раджапов солиқ инспекциясига 7 та компьютер жамламасини совға қилди

Улашиш:

Зафаробод туманида 2021 йил 9 ойлик учун бюджет даромадлари прогнози кўрсаткичлари 111 фоизга бажарилди.
“Солиқчи тадбиркорга – кўмакчи” тамойилига асосан биргина 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига 810 та юридик ташкилотлари фаолият кўрсатган бўлса 142 та субъект солиқчилар кўмаги билан фаолиятини қайта тиклади. Туманда жисмоний шахслар 504 тани ташкил этса, солиқчиларнинг амалий ёрдами билан 138 та кўмакка мухтож фуқаролар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.

 

 

Бу кўрсаткичлар Зафаробод туманида ишбилармонлик ва тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиб бораётганидан далолат беради. Ушбу жараёнда туман давлат солиқ инспекциясининг меҳнати катта бўлаяпти. Куни кеча Зафаробод тумани ҳокими Н.Раджапов туман давлат солиқ инспекциясида бўлиб, солиқчилар томонидан амалга оширилаётган ишларга, эришилаётган ютуқларга юқори баҳо берди. Солиқчиларнинг меҳнат самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида 7 та замонавий компьютер жамламаларини туман солиқ инспекциясига совға қилди.

 


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.