Монополлар мутлақ ҳуқуқларидан маҳрум қилинади

Улашиш:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Президентнинг «Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Ҳужжат билан 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • аэропортлар, йўл қурилиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқлик таъминоти, нефть маҳсулотларини сотиш ва бошқа соҳалардаги корхоналарнинг давлат улушларини босқичма-босқич хусусий секторга сотилиши;
  • рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш, қайта ишлаш, сотиш ва тайёрлаш фаолияти билан хусусий сектор шуғулланиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Ҳужжат билан 2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

Хусусан, режа давлат улушларини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш йўли билан босқичма-босқич хусусий секторга ўтказишни ўз ичига олади.

Рўйхатда кўрсатилган фаолият турлари билан эркин шуғулланишни таъминлашга қаратилган «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.