Қорни кутманг. Синоптик Янги йил байрами кунларининг об-ҳавоси ҳақида маълум қилди

Улашиш:

“Ўзгидромет”нинг етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, Янги йил бу гал қорсиз ўтади. Унинг сўзларига кўра, 30-31 декабрь кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди.  

Синоптикнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда қишда ҳақиқатдан ҳам камроқ қор ёғмоқда. Бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

"Иқлимнинг глобал ўзгариши минтақамизда илиқ қиш кунларининг кўпайишида ўз аксини топмоқда. Қиш ойларида Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳавонинг кириб келиши икки баробарга камайди. Аксинча, сўнгги йилларда октябрь ва ноябрь ойларида республикага совуқ ҳаво оқимларининг келиши   башорат қилинмоқда", - деди Абдулаҳатов ЎзАга берган интервьюсида.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, сўнгги йилларда совуқ антициклонларнинг минтақага чуқур кириб бориш эҳтимоли камайган. Ҳозир минтақамизда йилнинг исталган вақтида субтропик мамлакатлардан илиқ ва иссиқ ҳарорат тўлқинларининг таъсири кучли бўлмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.