Бахмал ва Зоминда чорвачиликда наслчилик ишлари 85 фоиз бажарилган. Соҳада сунъий уруғлантиришда қўлланиладиган асбобларнинг йўқлиги муаммо бўлиб келмоқда

Улашиш:

“Ўзагроинспекция” нинг Жиззах вилоят бошқармаси чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими 2021 йилги режа-хисоботини тақдим қилди.

Унга кўра, Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманларида чорвачиликда наслчилик ишлари 2021 йилда 85 фоиз бажарилган. Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туманларда жойлашган ветеринария участкалари бино ва сунъий уруғлантиришда қўлланиладиган Дюар идиши, кўзойнак, Морозов столи, микроскоп, қин ойнаси каби жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган.
Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда чорва моллари бош сонини барқарор равишда кўпайтириб бориш, қора моллар наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш,умуман олганда соҳани ривожлантиришга қаратилган Президентнинг бир нечта Фармон ва Қарорлари қабул қилинган.

Шунингдек, Республикада 2021 йилда қорамоллар ҳамда қўй-эчкилар бош сони, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш, наслчилик ишлари ҳамда хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш, замонавий бўрдоқичилик ва сутчилик корхоналарини ишга тушириш, озука базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унда чорвачиликда наслчилик ишларини ривожлантириш ва сунъий уруғлантиришни тизимли ташкил этиш зарурлиги ҳам белгиланган.

Юқоридаги ишлар амалда қандай кечаётгани юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан вилоятнинг Бахмал ва Зомин туманларида текширишлар ўтказилди.

Дастурга асосан 2021 йилда вилоят бўйича жами 136 минг бош сигир ва урғочи таналарни сунъий уруғлантириш белгиланган бўлиб, ҳар иккала туманда 85% га бажарилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур туманларда жойлашган ветеринария участкалари бино ва сунъий уруғлантиришда қўлланиладиган Дюар идиши, кўзойнак, Морозов столи, микроскоп, қин ойнаси каби жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган. “Чорванасл” марказларида эса фақат шприц катетрни айтмаганда, бошқа биронта сунъий уруғлантириш учун зарур бўлган зарурий воситалар мавжуд эмас. Уларнинг Ветеринария участкаларидаги мавжуд Дюар идишларидан фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур хато ва камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда туман бўлимларига 6 та огоҳлантирув хатлари юборилиб, 8 та тақдимнома киритилди ҳамда 7 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятда 1 минг 396 та чорвачилик субъэктлари мавжуд бўлиб, шундан, 32 тасини наслчилик мақомини олган хўжаликлар ташкил қилади. Чорвачилик субъэктларининг 715 таси қорамолчиликка ихтисослашган. Ҳозирда ушбу хўжаликларда 44 минг бош қорамол парваришланмоқда. Уларнинг 18 минг боши сигирлар. Наслчилик хўжаликларида 2,5 миндан зиёд зотдор моллар парвариш қилинаётир.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.