Хусусий мактабларда ҳам таътил муддати узайиши кутилмоқда

Улашиш:

Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш тавсия этилди.

Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнот билан чиққан.

Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларида қишки таътил 24 январгача узайтирилишини маълум қилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.