Баҳорнинг қачон келишини «биладиган» суғур ўлиб қолди

Улашиш:

Суғур куни арафасида Милтаун шаҳри (АҚШ, Ню-Жерси штати)да Мел лақабли машҳур маҳаллий «синоптик» — суғур ўлиб қолди, дейилади «Montana Public Radio» хабарида.

Мелнинг эгалари суғур йил давомидаги ягона иш куни арафаси ўлиб қолганидан қайғуда. Фалокат кутилмаганда келди, ўринбосар топишга ҳам улгуришмади...

Бироқ асосий «синоптик» — «Суғур куни» фильми орқали барчамиз яхши танийдиган Панксатони (Пенсилвания штати) ҳайвонот боғида яшовчи Фил тирик.

АҚШда 2 февраль анъанавий тарзда Суғур куни сифатида нишонланади. Шу куни суғурларнинг хатти-ҳаркатига қараб қиш узоқ чўзилиши ёки баҳор эрта келишини билиб олишади. Агарда жонивор 2 февраль тонгида инидан чиқишда ўз соясини кўриб, ортига қайтиб кириб кетса, қиш яна бир ярим ойга чўзилади. Аксинча, суғур ўз соясидан чўчимай ташқарига чиқса, баҳор эрта келишидан дарак.

Маълумотларга кўра, Шимолий Америкада Суғур кунини Германиядан кўчиб келганлар — пенсилваниялик немислар ўйлаб топишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.