Муборак тумани ИИБ бошлиғи фирибгарлик ва пора «олди-берди»сида гумонланмоқда

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Муборак тумани ИИБ бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда воситачилик қилганликда гумонланмоқда.

Айни маълумотни «Xabar.uz»нинг Қашқадарё вилояти прокуратурасидаги манбаси тасдиқлади. Туман ИИБ бошлиғи яқинда 50 минг АҚШ доллари билан қўлга тушган Миришкор тумани ҳокими ўринбосарининг жиноий шериги сифатида кўрилмоқда.

Бир неча кун аввал қўлга тушган Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари аввал ички ишлар органида ишлаган ва Муборак тумани ИИБ бошлиғи билан яқиндан таниш экани айтилмоқда.

Муборак тумани ИИБ бошлиғи айни лавозимда 2020 йилдан бери ишлаб келади ва подполковник рутбасига эга.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг