Олигархлар Киевдан қочишни бошлади

Улашиш:

Украиналик олигархлар чартер рейслари орқали мамлакатни тарк этишни бошлади. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар берди.

Хабарда 6 йиллик кузатувлар давомида бунчалик кўп чартерлар бўлмагани айтилади.

Flightradar маълумотига кўра, Ринат Ахметов, Борис Колесников, Вадим Новинский ва бошқа олигархларнинг самолётлари Киевдан учиб кетган. Миллионер ва депутат Игорь Абрамович 50 кишилик самолётга буюртма бергани ҳақида хабарлар бор.

Кеча, якшанбанинг ўзида Киевдан 20 га яқин чартер рейс амалга оширилган.

Аввалроқ айрим мамлакатлар ҳукуматлари ўз фуқароларидан, бу ерда юзага келган танглик сабаб, Украинани зудлик билан тарк этишни сўраганди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.