Жаҳоннинг энг кучли теннисчиси АҚШга ҳам киритилмаяпти

Чоп этиш

Индиан-Уэллсдаги турнир (BNP Paribas Open) жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович иштирокисиз ўтиши мумкин. Серб теннисчисига Америка визаси берилмади.

Коронавирусга қарши эмланмаганлар АҚШ ҳудудига киритилмайди. Новак Жокович вакциналарга қарши, бундан кейин ҳам вакцина қабул қилмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Жокович вакцина қабул қилмагани учун Австралия очиқ чемпионатига қўйилмаганди.

«Вазият шундайки, мен Индиан-Уэллсда ўйнай олмайман. Буёғи нима бўлади — билмайман. Вазият бир неча ҳафтада ўзгариши мумкин», — Жоковичдан иқтибос келтирди «Спорт-экспресс».

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив