Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари судлов ҳайъатининг 18.11.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар Ж.С дан даъвогар З.С фойдасига 2014 йилда туғилган Ш.Н ва 2016 йилда туғилган М.Н исмли фарзандларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида олиб берилиши лозим бўлган Ш.Н ва M.Нлaр отаси З.С қарамоғига олиб берилиши таъминланди.
Т.Жўрақулов – МИБ Мирзачўл туман бўлими давлат ижрочиси