Жиззахда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ташкил этилди (видео)

Улашиш:

Бугун Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Электрон кооперация портали маркази ҳамкорлигида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси”га старт берилди. 3-4 март кунлари ўтказиладиган ярмаркада қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик ва ҳудудий корхоналар иштирок этмоқда.  

Ярмарка очилишида вилоят ҳокими Эргаш Салиев  сўзга чиқди. 

Ҳокимлик Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ярмарка Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилига оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасидаги тадбирлардан бири ҳисобланади.

Мазкур ярмарка йирик тармоқ корхоналарига маҳаллий кичик ва хусусий бизнес корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни етказиб беришда кооперация алоқаларини ташкил этиш  имконини беради.

Ярмаркада 775 та тармоқ ва ҳудудий корхоналар иштирок этмоқда.   

Шу ўринда, вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 7,4 триллион сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 110,2 фоизга таъминланган. 2022 йилда эса 10,0 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.