Жанубий Корея Беларусга санкция киритди

Улашиш:

Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги Беларусга экспорт чекловлари жорий этилганини маълум қилди.

«Жанубий Корея ҳукумати Беларус Украинада русларнинг ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлаётгани боис ушбу мамлакатга экспортни назорат қилиш бўйича чекловларни бугундан киритишга қарор қилди», — дейилади КР ТИВ расмий сайтида жойлаштирилган хабарда.

Минскка чекловлар Сеул 28 февралда Москва учун жорий этган чекловлар билан бир хил бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.