«Барселона» янги ҳомийсини эълон қилди. Стадион номида ўзгариш бўлади

Улашиш:

«Барселона» «Spotify» билан ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.

Швеция мусиқий стриминги келаси мавсумдан бошлаб клубнинг бош ҳомийси бўлади. Шартнома 4 йилга мўлжалланган.

«Spotify» логотипи «кўк-анорранглилар»нинг формаларида пайдо бўлади.

Шунингдек, келишув доирасида «Барса»нинг стадиони «Spotify Камп Ноу» деб ўзгартирилади.

Олдинроқ клуб келишув шартларига кўра, тахминан 300 млн евро олиши маълум бўлганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.