Қишда газ ўғирлиги: Ўзбекистонда 327 миллиард сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ўтган йилнинг 1 декабридан жорий йилнинг 15 февралигача бўлган даврда Ўзбекистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кенг миқёсда аниқланди — давлатга етказилган зарар 327 миллиард сўмдан ошди!

Қандай ўғирликлар аниқланди?

  • "Ўзэнергоинспекция" маълумотларига кўра, ушбу даврда ноқонуний газ истеъмолининг 167 та ҳолати фош қилинган. Ушбу ҳолатларда 82,2 миллион куб метр газдан ноқонуний фойдаланилган, бунинг қиймати 210,43 миллиард сўмни ташкил этади.
  • "Ҳудудгазтаъминот" ходимлари эса яна 6 472 та ноқонуний газ истеъмоли ҳолатини аниқлашган — бу 50,89 миллион куб метр газга тенг, 117,3 миллиард сўм зарар келтирилган.

Суюлтирилган газ бозори ҳам "қора"да!

  • Шу даврда 4 942 та маиший газ баллонларида 77,8 тонна (36 минг куб метр) суюлтирилган газни ноқонуний сотишга уриниш ҳолатлари олдини олинган.

Келтирилган зарар нимага тенг?

  • Ушбу ноқонуний истеъмол ҳажми 266 170 та хонадоннинг бир ойлик қишки газ истеъмолига тенг!
  • Ёки метан газ қуйиш шохобчаларининг 10 кунлик фаолиятини таъминлаш мумкин бўлар эди.

 Қонунчилик назорати:

  • Барча аниқланган ҳолатлар ҳужжатлаштирилган ва назорат органларига юборилган. Бош прокуратура, "Ўзэнергоинспекция" ва бошқа идоралар томонидан табиий газ истеъмоли бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатма:
Яқинда Самарқанд вилоятида ўтказилган йиғилишда энергетика компанияларининг 7 нафар ходими
коррупция билан қўлга олинган эди — кўринадики, газ ўғирлиги ва коррупция муаммолари бир-бири билан узвий боғлиқ.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг