Ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева томонидан хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш борасидаги навбатдаги учрашув Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида жойлашган 6-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишларни кенг жамоатчиликга етказиш, хотин-қизларимизга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида ҳуқуқшунос Г.Ҳамраева ҳамда “Истиқлол Авлоди” НТТ лойиҳа кординатори И.Хусановалар Тошлоқ маҳалласида жойлашган 6-сон умумтаълим мактаби мажлислар залида хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.
Мазкур тадбирда жами 35 нафар хотин қизлар иштирок этди.Тадбир жараёнида иштирокчиларга хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш борасидаги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5116-сон қарори, ҳимоя ордери берилиши тартиби ҳақида ҳамда марказ фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбирдан сўнг ҳуқуқшунос томонидан 10 нафар фуқаролар индивидуал қабул қилиниб, уларнинг саволларига жавоб берилди ҳамда уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатилди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати