Президент сайтининг сохта нусхаси орқали фирибгарлик амалга оширилмоқда

Улашиш:

Бугунги кунда Телеграмда бир хабар тарқалмоқда. 1 мартдан бошлаб кимнинг ёш боласи бўлса, ўша оилага ҳар ойда 650 минг сўм пул тўланади, истасангиз сиз ҳам қуйидаги сайтга кириб, пулингиз олишингиз мумкин, дейилади ёлғон хабарда.

Uz-prezident.link манзилида эса Президент сайтининг сохта нусхасини ясашган.

«У ерга кириб, фарзандингиз маълумотини қолдирасиз, шундан сўнг сиздан пластик рақами ва амал қилиш муддатини сўрайди, кейин эса келган SMS-кодни киритинг дейди.

Буёғи нима бўлиши маълум. Қарабсизки, фирибгарлар пластикдаги барча пулингизни ечиб олади», деб огоҳлантирмоқда Хушнудбек Худойбердиев.

Аввалроқ Жиноят кодексининг 168 ва 169-моддалари банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлик учун оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи янги норма билан тўлдирилаётгани хабар қилинганди.

Ушбу нормага кўра, бу турдаги жиноятлар учун беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.