Пойтахтда ШҲТнинг муҳим йиғилиши бўлиб ўтяпти

Улашиш:

18-19 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўйича масъул идоралари юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши гибрид шаклида бўлиб ўтмоқда.

ТИВ хабарига кўра, учрашув иштирокчилари 2022 йил 20 апрелда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича ваколатли органлари раҳбарларининг ўн иккинчи мажлисига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқдалар.

Хусусан, бўлажак тадбир кун тартиби ва унинг давомида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқиляпти.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.