Пенсионерларга бировларнинг қарзи ёзилмоқда. Суд 98 ёшли кекса аёлга 1.4 миллион сўм қарз чиқарган

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда пенсионерларга бировларнинг қарзи ёзилаётгани ҳақидаги шикоятлар сони ортиб бормоқда. Масалан, Тошкентда суд 98 ёшли аёлга 1.4 миллион сўм қарз ва суд харажатларини тўлашни белгилаган.

Ижтимоий тармоқларнинг миллий сегменти судлар ва Мажбурий ижро бюроси фаолиятидан норозичиликни акс этган хабарлар тошиб кетган. Кишиларга умрида кўрмаган квартира ва уйларнинг коммунал хизмати учун қарзномалар бормоқда, кимнидир бу учун самолётдан туширишмоқда, кимнининг мулкига тақиқ қуйилмоқда. Буларнинг барчаси сиртдан, фуқарони судга чақирмасдан амалга оширилмоқда.

Энг ёмони шундаки,   дейлик исми-шарифи МИБ базасига хато киритилган фуқаролар айбсизлигини исботлаш учун идорама-идора югуриб сарсон бўлишмоқда. Ёшларку майли, бироқ якка-ёлғиз яшаётган фуқаролар нима қилсин?

Шу каби ҳолатлардан бири ҳақида “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти баён қилган.

“98 ёшли онахонга Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туманидан хат келган. Унда айтилишича, почта алоқа хизмати учун 13500 сўм, суд харажатларига 270 минг сўм ҳамда қандайдир “Югнакий сервис” бошқарув компаниясига 1.4 миллион сўм тўлаш лозим экан. Табиийки, кўзи яхши кўрмайдиган аёл бу масала билан шуғуллана олмайди, шунинг учун бошқарув компаниясига бордик. Уларнинг оғзаки жавоб қайтаришди. Яъни, ҳеч кимни судга бермагани, онахон ва унинг манзили ҳақида биринчи марта эшитаётганликларини билдиришди”, -деб ёзмоқда фойдаланувчи.

“Бир нарсани тушунмайман: нега бундай ҳолатларда ғайриқонуний ҳаракат учун ҳеч ким жавобгар бўлмайди? Судларнинг саводсиз ходимлари қачон жазоланади?”, - деб қўшимча қилмоқда у.

Балким МИБ бу каби ҳолатлар учун алоҳида алоқа телефонини жорий қилар? Натижада одамлар бир тўда қоғоз билан идораларга қатнамай, телефон орқали ўз   муаммоларини ҳал қилишади.

Олдинроқ шу каби иккита ҳолат ҳақида ёзгандик:

  • МИБ 13 ёшли болани алимент тўламасликда айблаб, мамлакатдан чиқишига тақиқ қўйган;

  • Кўр-кўрона адолатли суд. Одамларга бировнинг қарзлари юкланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.