Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан жорий йил бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 22866 нафар қарздордан 34,5 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 22 июль 2024 йилдаги Т.С. дан Дўстлик туман солиқ инспекцияси фойдасига 15,4 миллион солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.
Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Т.С. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.
Сирож Нурмурадов
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро
бўлими давлат ижрочиси