Жиззах шаҳрида “Premier fitness club”и фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Чемпионлар мамлакат байроғини юксакларга кўтаришида асосий восита бу уларга яратиб берилган шароитлар десак муболаға бўлмайди. Шу сабабли давлатимиз томонидан ҳамда кўплаб хусусий тадбиркорлар ташаббуси билан замонавий спорт мажмуалари қад ростламоқда.

Шундай спорт мажмуаларидан бири Жиззах шаҳридаги “Sambhram” университети мажмуасида фойдаланишга топширилди. Тадбиркор Восит Исоқов томонидан бунёд этилган спорт мажмуаси ўзига хос дизайнга эга ва бир қанча спорт турлари билан шуғулланиш имконини беради.  

Мазкур спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросимида вилоят ва Жиззах шаҳар жамоатчилиги вакиллари, спортчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Очилиш маросимида  мажмуада яратилган шароитлар, спорт билан шуғулланиш истагида бўлган ҳар қандай инсон учун айни муддао бўлганлиги таъкидланди.

- Ўзимизнинг икки юз миллион сўм шахсий маблағимиз ва банкдан бир миллиард беш юз миллион сўм кредит олиб, бир вақтнинг ўзида 300 дан зиёд ёшлар шуғулланиши мумкин бўлган шинам замонавий, жаҳон стандартларига мос мазкур спорт комплексини вилоятимиз ёшлари учун  тақдим этдик, - дейди тадбиркор Восит Исоқов. 

Алоҳида таъкидлаш лозим, мазкур фитнес клубида спортнинг бокс, қўл жанги ва аралаш жанг санъатлари ассоциацияси (ММА) спорт турлари ҳамда бодибилдинг бўйича маҳоратли тренерлар машғулотлар олиб боришади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.