Шифокорларнинг ойлиги икки марта ошади

Улашиш:

 Яқинда тиббиёт ходимлари иш ҳақлари 10-15 фоизгача ошган эди. Иш ҳақларини ошириш тўғрисидаги президент фармони билан уларнинг ойлиги яна ошади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълумот берган.

— 2022 йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони асосида тиббиёт ходимларининг ойлиги 10-15 фоизга оширилиши белгиланган.

Сўнгра кеча, 20 май куни қабул қилинган иш ҳақларини ошириш ҳақидаги фармони асосида барча ходимлар қаторида тиббиёт мутахассисларининг маоши ҳам яна 12 фоизга оширилади.

Юқоридаги иккала фармон ҳам 1 июндан бошлаб кучга киради.

Масалан, 3 млн. сўм ойлик оладиган тиббиёт ходимининг ойлиги дастлаб 15 фоизга ошади дейлик, шунда 3 млн. 450 минг сўм бўлади. Кейин яна 12 фоиз ошади ва жами 3 млн. 864 минг сўм бўлади, — дея тушунтирган вазир ўринбосари.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.