Париждаги Эйфел минорасини чақмоқ урди дея хабар бермоқда BFMTV воқеа гувоҳига асосланиб.
Гувоҳнинг ижтимоий тармоқларда айтишича, маҳаллий вақт билан тахминан 18.00 да иншоотга чақмоқ тушган.
Эйфел минораси веб-сайти уни йилига ўртача беш марта чақмоқ уришини тушунтиради.
Минора яратувчиси Густав Эйфел ҳамма нарсани олдиндан кўра олган ва уни тўртта чақмоққа қарши қурилма билан жиҳозлаган, шунинг учун самовий ҳодиса минорага ҳеч қандай зарар етказмайди ва аҳоли учун хавфли эмас.
4 июн куни Франциянинг қатор ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар оқибатида ноқулай об-ҳаво кузатилиши хабар берилган.