Тошкентда бедарак йўқолганлар қидирилмоқда

Улашиш:

 Тошкент шаҳар ИИББ бедарак йўқолганларнинг қидирувида кўмак сўради.

1989 йилда туғилган Ирисқулова Фотима Қудратовна, 2022 йил 18 апрель куни Сергели тумани, Мохичеҳра кўчасида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 165-170 см, сочлари узун қора, тана тузилиши ўртача.

Кийимлари: оқ гулли кўйлак, оқ шим, қизил рангли шиппак ва қизил рўмол.

1983 йилда туғилган Крупнов Александр Евгеньевич, 2021 йилнинг 13 август куни Яшнобод тумани «Уйсозлар» МФЙ ҳудудидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см, сочлари калта тўқ жигарранг, кўзлари жигарранг, озғиндан келган, бурни ўртача, лаблари қалин, ўнг кўзининг тепа қисмида чандиғи (шрам) мавжуд.

Кийимлари: Тўқ қизил рангли майка, шорти, кулранг кроссовка.

«Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.