Ҳожиларнинг Ўзбекистонга қачон қайтиши маълум қилинди

Улашиш:

«Ҳаж – 2022» дастури доирасида ўзбекистонлик зиёратчилар 2022 йил 14 июль – 4 август кунлари ватанга қайтиб келади.

Ўзбекистонга қайтувчи зиёратчилар ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.

«Ҳаж – 2022» тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида Uzbekistan Airways акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борт кузатувчиси жалб этилган.

Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.