Ҳаж сафари бошланадиган сана маълум қилинди

Улашиш:

Бугун, 3 июнь куни «Ҳаж – 2022» мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари бошланиш куни ҳам маълум қилинди.  

Ўзбекистон зиёратчилари шу йил 18 июнь куни «Uzbekistan Airways»авиакомпаниясининг сўнгги русумдаги замонавий ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Муборак сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнга қадар давом этади.

Зиёратчиларимиз мамлакатимизнинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган.

Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.

Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.

Аввалроқ «Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига белгиланган тўлов миқдори маълум қилинганди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.