Қўлинг борми... демак, пул бор!

Чоп этиш

Туркман мақоллари

Расмий номланиши – Туркманистон Республикаси. Марказий Осиёда жойлашган. Шимол ва шарқда – Ўзбекистон, шимолда – Қозоғистон, шарқ ва жанубда – Афғонистон, жанубда –Эрон билан чегарадош. Туркманистоннинг ғарбий қисми Каспий денгизи билан туташиб кетган.

Пойтахти – Ашхобод. Ҳудуди – 491.200 км². Аҳолиси – 6 миллиондан зиёд. Давлат тили – туркман.

Диний эътиқоди – ислом. Пул бирлиги – манат.

* * *

Кўрдингми – яширма, кўрмадингми – вайсама.

Сув оқади, тош қолур.

Ерга – сув, эркакка – шуҳрат керак.

Кулиб гапирадиган эркаклардан қўрқ, кўз ёши тўкиб сўзловчи аёллардан қоч.

Камчиликсиз дўст изласанг – дўстларсиз қоласан.

Қўлинг борми, белкурак топилади, демак, пул ишласа бўлади.

Шамолнинг охири – ёмғир, ўйин интиҳоси – муштлашув.

Ўнта қўйнинг эгаси бўлсанг – сен ҳақсан.

Карвон тескари томонга бурилганида чўлоқ биринчи бўлиб қолади.

Яхши қиз камбағал хонадондан чиқади.

Кўп юрган кўп эшитур.

Ким сен билан ҳақ-ҳуқуқ талашса, у қариндошинг эмас.

Мақтовдан эшак отга айланмас.

Душманнинг табассумига ишонма.

Биринчи зарба кучлироқ.

Соч-соқолга оқ оралади, ақл эса қўшилмади.

Билмайсанми – биладиганга ишон.

Кўрга ҳар қадам – чуқурлик.

Қўшни қачон эрта ётиб, кеч туришни қўшнидан ўрганади.

Хотининг йўқми – яқинларинг йўқ.

Кузатувчи йўлдош эмас.

Мамлакатни уни яхши билган душман пароканда қилур.

Қўрқув ўлимдан қутқара олмас.

Бойнинг уй-жойи бўйлаб дарё, камбағалнинг гўшаси бўйлаб йўл ўтади.

Ўғрини ўғрилаш гуноҳ эмас.

 «Дунё халқлари мақоллари» китобидан

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив