Фактчекинг нима учун керак, деган саволга учта аниқ жавоб:
Энг катта сабаби: Ёлғон маълумотлар ўқувчиларнинг кўз олдида дунёнинг ёлғон тасвирини намоён қилади.
Шунингдек, ўз навбатида ОАВ номига ҳам доғ туширади. Ахир, ишончни йўқотиш осон, қайтариш эса жуда қийин.
Қолаверса, ҳатто қонунда ҳам айтилган: Ишончли хабарлар ниқоби остида миш-мишлар тарқатиш қонун билан таъқиқланади.