Қозоғистонда 6 октябрда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилган. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, фуқароларнинг 71,12 фоизи қурилишга рози бўлган.
"Қозоғистонда АЭС қурилиши учун референдумда 5,5 миллион фуқаро ролизик овозини берди, 2,4 миллион кишига қарши чиқди. Жами фуқароларнинг 63,6 фоизи овоз берди", - деди республика референдуми Марказий комиссияси раиси Нурлан Абдиров.
Турли мамлакатлардан борган кузатувчилар сайлов участкаларида қонунбузарликларни қайд этишмаган, шунингдек овоз берувчиларнинг юқори иштирокини кузатишган.
Референдумда иштирок этган Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев атом электр станциясини қуриш режасини "мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик лойиҳа", деб атаган.
Шу билан бирга, давлат раҳбари агар қозоғистонликлар мамлакат ҳудудида АЭС қурилишини маъқулласа, уни қуриш учун кимни жалб қилиш масаласи ҳукумат томонидан таҳлил қилинишини таъкидлаган. Тўқаев атом электр станциясини "энг замонавий технологияларга эга глобал компаниялар консорциуми" томонидан қурилиши кераклигини айтган.
2023 йилда Қозоғистон энергетика вазирлиги АЭС қурилишига энг кўп талабгорлар орасида тўртта компания борлиги ҳақида хабар тарқатган. Шап Хитойнинг CNNC корпорацияси, Жанубий Кореянинг KHNP, Франция EDF ва Россиянинг “Росатом” компанияси ҳақида кетмоқда. Қозоғистоннинг ўзи дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси ҳисоблансада, аммо электр энергияси етишмаслигидан азият чекмоқда. Атом электр станцияси бу вазиятни ўзгартиришга қаратилган.
Нега экологлар ва фаоллар бунга қарши чиқишмоқда
Кўпгина экологлар, нотижорат ташкилотлари вакиллари ва фаоллар атом электр станцияларини қуришга қарши бўлиб, келажакда, агар керак бўлса, станцияни фойдаланишдан чиқариш учун катта маблағ кераклигини таъкидлашамоқда. Шунингдек, улар атом электр станциясини қуриш ғояси Қозоғистон ҳукумати томонидан фақат Россия манфаати учун илгари сурилаётганидан чўчишмоқда.
Аммо атом энергетикасига қарши бўлганларнинг аксарияти беқарор Балхаш кўли бўйида атом электр станцияларини қуриш режаларидан хавотирдадир. Таъкидланишича, авария юз берган тақдирда, мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудининг катта қисми радиоактив зарар остида қолади.
АЭС Қозоғистоннинг жанубий-шарқида, Балхаш кўли соҳилида жойлашган Улкен қишлоғи (Олмаота вилояти Жамбул тумани) ёнида қурилади. Бу катталиги бўйича Каспий денгизидан кейин турадиган, қуримайдиган ва ярим чучук сув ҳавзаси ҳисобланади. Расмийларнинг тушунтиришларига кўра, бу жой танланганганининг сабаби шуки, Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида энергия танқислиги мамлакатнинг бошқа қисмларига қараганда юқорироқ.