Раҳмонали Суропов Алфия кампир нима сабабдан «Қалпоқ»дан кетганига ойдинлик киритди

Улашиш:

«Қалпоқ»даги Мараймамат — актёр Раҳмонали Суропов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ўтказди.

Суҳбат давомида актёр Раҳмонали Суропов «Қалпоқ»даги Алфия образи билан машҳурликка эришган актриса Барно Тешабоева нима сабабдан жамоадан чиқиб кетгани ва «Қалпоқ»чиларнинг тўйдаги гонорари ҳақида гапириб берди.

- "Алфия нега кетганини билмайман. Қалпоқда чиқиб турса, томошабини кўп бўлади. Бир марта тортишиб қолганмиз. У ҳам Хадрада ётоқхонада турарди. Кейин олдига бордим, «мен халқ учун сўраяпман сиздан, ўйнаб туринг. Халқ яхши ўйнагани учун атайлаб чиқариб юборди», деб ўйлайди, ҳар хил одам бор деганим эсимда.

Кўнгли очиқ аёл. Йўлда кетаётганимизда ҳам ҳаммани кулдириб, кайфият бериб юрарди. Кимдир уни йўлдан урди, кимлигини ҳам биламан. Майли, чуқурлашмайлик. Ҳозир интернетда кўриниб турибди, омадини берсин.

«Қалпоқ» уники ҳам, у билан бошлаганмиз. «Қалпоқ»нинг бир-иккита сонидан кейин, кўрсатувга қўшилган. «Яна келаман», дейдиган бўлса, марҳамат. Бошқа талантли ижодкорлар ҳам қатнашмоқчи бўлса, мен жон-жон дейман.

Искандар ва Ориф ҳам чиқиб кетиб, кўрсатув очишди. Ҳеч қанақа келишмовчилик эмас. Биз ўшанда кўпайиб кетгандик. 6-7 киши эса тўйга боролмаймиз. Ҳозир икки-уч киши бўлиб, тўйга борамиз.

«Қалпоқ»дан кетмасдан, съёмкага келиб, ролини ўйнаб, бошқа ишини қилаверса ҳам бўлаверарди. Ҳозир ҳам кеч эмас. Ҳеч кимни кўкрагидан итармайман
", - дейди актёр, «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви асосчиси Раҳмонали Суропов.


Раҳмонали Суропов «Қалпоқ» жамоасида тўйлардан тушган пул қандай тақсимланиши ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

- "Кўп мусиқий жамоаларда ёки хонанда ўз жамоасига ҳар кимга ҳар хил пул тақсимлайди. «Қалпоқ»да эса концерт ва тўйларда тенг бўлинади. Масалан, Мухтор ака машинаси билан борса, иккита қисм олади, қолганлар биттадан қисм олади. 100 доллардан кам эмас. 100 доллардан камга бўлса, бормаймиз.

Агар таниш бўлиб, қолса, Мухтор аканинг қариндоши бўлса, ёки мени қариндошим бўлса, бир биримизга пул бермаймиз. Том сувоққа борамиз
", - дейди актёр, «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви асосчиси Раҳмонали Суропов.


Маълумот учун, Раҳмонали Суропов 1969 йил, 1 январь куни Наманган вилояти, Чуст тумани, Ахча қишлоғида дунёга келган. Театр ва рассомчилик институтида таҳсил олган. «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви асосчиси. Оилали. Уч фарзанднинг отаси.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.