Жиззахда гаровга қўйилган биноларни нобуд қилган МЧЖ аниқланди

Улашиш:

 Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «К.З.» МЧЖ маcъул шахслари, ҳудудий тижорат банки филиалидан қурилиш моллари ишлаб чиқариш ускунаси ва банк балансида бўлган МТМ биносини сотиб олиш учун жами 4 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, гаров таъминоти учун қўйилган МЧЖга тегишли 3,1 млрд сўмлик биноларни бузиб ташлаб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.