Ўзбекистонда муқаддас қадамжолар ва ёдгорликликларга ҳурматсизлик қилиш учун жавобгарлик белгиланмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонда муқаддас қадамжолар ва ёдгорликликларга ҳурматсизлик қилиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. 

Мазкур чора бугун парламентнинг юқори палатаси томонидан маъқулланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги қонунда назарда тутилган.

Сенаторларларнинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликда халқимизга хос миллий ва умуминсоний қадриятларга, муқаддас   қадамжоларга, шунингдек улуғ давлат ва жамоат арбоблари хотирасини абадийлаштириш мақсадида мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларга, миллий қахрамонларга бағишлаб ўрнатилган ёдгорликларга ҳурматсизлик қилиш учун жавобгарликни белгилашда айрим бўшлиқлар мавжуд.

Етказилган зарар кичик ва катта бўлмаган турларга тавсифланади. Кичик зарар деганда БҲМнинг 30 бараваригача, катта бўлмаган зарар деганда БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлган зарар тушунилади. Сенаторларнинг фикрича, янги қонун ёдгорликларга нисбатан ҳурматсизликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ мамлакатда шу каби бир неча ҳолатлар қайд қилинганди. Хусусан, ёш йигитлар ёдгорликларнинг устига чиқиб олиб, ТикТок ва Инстаграм учун видео суратга олишган. Қолаверса, ўсмирлар ёдгорликларга   тупуришган, уларга шикаст етказишган, тошда муҳрланган жамоат арбоблари хотирасини   ҳақорат қилишган.

Бу воқеалар шу даражада шов-шувга сабаб бўлганки, уларни ҳаттоки Шавкат Мирзиёев ҳам танқид остига олган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.