Туркиянинг Is Bankasi ва DenizBank “Мир” тўлов картасида хизмат кўрсатишни тўхтатди

Улашиш:

 Туркиянинг йирик банкларидан ҳисобланган Is Bankasi ва DenizBank Россиянинг “Мир” тўлов карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатганини тасдиқлади, деб ёзмоқда РИА Новости.
«16 сентябрь куни “Мир” тўлов карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди», — деб маълум қилди Is Bankasiининг маълумотхоналар маркази.

Хабарда Ушбу қарор АҚШ ва Буюк Британиянинг Россияга қарши жорий қилган санкциялари туфайли қабул қилингани айтилмоқда.
Ўз навбатида, Deniz банкининг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам банкоматлари “Мир” карталарини қабул қилмаслигини ва ушбу картада амалиётлар амалга оширилмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ Financial Times нашри АҚШ “Мир” тўлов тизимига хизмат кўрсатаётган Туркия банкларига босим ўтказаётгани ҳақида ёзган эди. Хабарда таъкидланишича, Вашингтон ушбу ҳамкорлик Москванинг “ғарб санкцияларидан четлаб ўтишига” имкон беришидан хавотир олмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.