Олий ўқув юртида “Келажакка раҳна солаётган иллат” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

Улашиш:

Жиззах Политехника Институтида институт раҳбарияти, ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирокида ўтказилган тадбирда Жиззах вилоят судининг судьялари Д.Эшматов ва С.Қувватовлар ҳамда Жиззах вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олий ва ўрта таълим муассасаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг истеъмоли ва ноқонуний айланмасини олдини олиш мавзусида маъруза қилдилар.

Маърузачилар томонидан тадбирда ёшлар, шу жумладан талабалар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг истеъмоли ва ноқонуний айланмасини олдини олиш, унинг аянчли оқибатлари, гиёҳвандликнинг жамиятга салбий таъсири ҳақида талабаларга тушунтирилди.

Мазкур мавзу юзасидан институт раҳбарияти, ўқитувчилари ҳамда талабалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Жиззах вилоят суди

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.