Podcast: “Ургандан туртган ёмон”

Улашиш:

Podcast: “Ургандан туртган ёмон”

Эскидан қолган бир мақол бор:”Ургандан туртган ёмон”. Сўнгги йилларда уриш, калтаклаш, зўравонлик каби ҳолатлар кўпроқ аёлларга нисбатан ишлатила бошлади. Балки бунга сабаб аёлларнинг ўтмишдаги каби заифа, эрига қарам эмаслигидир. Балки уларнинг кучли, иродали ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётгани эркакларнинг ғурурига тегаётгандир. 
Бугунги подкаст қаҳрамони ҳаёти ҳақида шуларни сўзлайди.
-Эрим Россияда ишлайди. Ишлаган пулларини фақат отасига жўнатади, қайнотам эса у пулдан бизга бир сўм ҳам бермайди, рўзғорни эса мен қиламан, яхшиям ишлайман. 2 фарзандимнинг камини ҳам қиламан. Шундай бўлса-да, уйимизда тинчлик йўқ. Ҳар куни бақир-чақир, уруш-жанжал. Оиламдагилар мени урмайди, аммо уларнинг ҳақоратлари, мен ва фарзандларимга паст назар билан қарашлари баъзан жонимдан ўтиб кетади....


 Сабоҳат Раҳмон

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.