Ҳомиладорлигида эри бошқасига уйланиб олган аёл ҳикояси

Улашиш:


Аёлини ўз фарзандлари билан бирга кўчага улоқтириш – андижонлик эркаклар орасида кўп учрайди ва одамлар бундай ҳодисаларга негадир одатий ҳол каби қарамоқдалар. Болаларини етаклаб онасининг уйига келиб қолган ёки борар жойи йўқлигидан кўчада қолган аёллар ҳақида “дунёнинг бир қавати” деб қўйишади Андижонда. 
Аслида фожеа бўлиши керак бўлган ажрашишлар сони эса ортиб бормоқда...
Подкаст қаҳрамони бўлган аёл ўз қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилади. Оғир ҳаёти ниҳоясида у икки қизини ҳам ўқитди, элга қўшди. Бугун катта қизи АҚШларидаги Университетлардан бирининг талабаси. 
Унинг отаси орқаворотдан туриб қизи билан фахрланмоқда.

 Сабоҳат Раҳмон

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.