Зоминда оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Унда 4 та сектор ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан мурожаатлар қабул қилинди

Улашиш:

Зомин туманидаги "Ёшлик" МФЙда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Президент Администрацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида оммавий қабуллар ташкил этилди.

Оммавий қабулни Жиззах вилояти  ҳокими Эргаш Салиев қисқача кириш сўз билан очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев оммавий қабулда келиб тушадиган мурожаатлар тегишли тартибда қонуний ҳал этилишини таъкидлаб ўтди.

 

 

 

 

Фуқаролар асосан суд-ҳуқуқ соҳаси, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, банк кредити, йўл инфратузилмасини яхшилаш,  ичимлик суви ва оқова суви масалаларини ҳал этиш, ижтимоий нафақаларни белгилаш, халқ таълими ва мактабгача таълим тизими, адлия, кадастр, бандлик ва солиқ тизимларига оид масалаларда мурожаат  қилдилар.

 

 

 

Қабул давомида вилоят аҳолиси учун долзарб бўлган муаммолар ўрганиб чиқилиб, республика даражасида ҳал этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрланди.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.