Ер участкасини портал орқали хусусийлаштириш мумкин

Улашиш:

Авваллари фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган, мерос қилиб қолдирилган ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой объектларининг ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилар эди. Яъни бино фуқарога тегишли бўлса ҳам, унинг ери давлатники эди.

Ҳозирги кунда бу тартиб ўзгарган. Яъни фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулк – ер участкаларини (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) my.gov.uz ёрдамида масофадан туриб хусусийлаштириш имкониятига эга (агар бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ер хусусийлаштирилмайди).

Хизматдан фойдаланишда: Жисмоний шахслардан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Юридик шахслардан: юридик шахснинг ер участкасини сотиб олиш тўғрисидаги қарори сўралади.

Ушбу қулайликдан фойдаланиш учун фуқаро my.gov.uz порталига кириб:

  • тегишли хизматни танлайди
  • бўш катакка кадастр рақамини ёзади
  • ўзи ҳақидаги маълумотларни текширади ва тўлдиради
  • якунида тўловни амалга оширади.

Бунда:

Аризани кўриб чиқиш учун – 24300 сўм

Ер участкасини хусусийлаштириш учун дифференциал тўлов ундирилади.

Маълумот ўрнида: мулкдорлар учун хусусийлаштириш тўлови ер участкасига ҳисобланган солиқ миқдорининг 20 баробари деб белгиланган.

Хизмат кўрсатиш муддати – 5 иш куни.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.