Эгаллаб олинган Макеевкада 8 кишилик оила отиб ташланди

Улашиш:

Донецк вилоятининг эгаллаб олинган Макеевка шаҳрида 8 кишидан иборат оила, жумладан, тўрт нафар бола отиб ўлдирилди, дея хабар бермоқда «Новости Донбасса».

Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко маҳаллий ОАВга таяниб, лўлилар оиласи ҳалок бўлганини айтди.

«Маълум бўлишича, 8 кишилик лўлилар оиласи вагнерчилар томонидан отиб ташланган, улар ҳалок бўлганлардан наркотик моддалар сотиб олмоқчи бўлган. Бироқ, эълон қилинган нарх улар учун жуда юқори бўлиб туюлган, бу эса отиб ташлашга олиб келган. Шунингдек, улар этник сабабларга кўра нафрат туфайли шафқатсиз вагнерчилар томонидан отиб ташланган бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмаяпти», деди Антон Герашченко.

ОАВ маълумотларига кўра, жиноятчилар қотилликдан кейин Skoda автомобилини ўғирлаб кетишган.

Оккупацион маъмурият аллақачон ўғирликда гумон қилинган уч кишини қўлга олганини эълон қилган. Улар «автомобиль ва қимматбаҳо мол-мулкни ўғирлаш мақсадида жиноят содир этилгани»ни тан олишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.