Telegram'да 2023 йилдаги илк янгиланишлар

Улашиш:

3 феврал куни Telegram мессенжери 11 та асосий функциядан иборат 2023 йилдаги илк янгиланишларни тақдим қилди. 

Асосий янгиликлардан бири – чатлардаги хабарларни таржима қилиш функцияси пайдо бўлди. Эндиликда Premium фойдаланувчилар (пулли обуна эгалари) юқоридаги Таржима панели ёрдамида бутун чатлар, гуруҳлар ва каналларни таржима қилиши мумкин. Параметрлар менюсида панелни бекитиш ва қайси тиллар таржима қилинишини бошқариш имкони бор.

Қолган барча фойдаланувчилар эса алоҳида хабарларни танлаш ва «Таржима қилиш» тугмасини босиш орқали таржима қилиши мумкин бўлади.


Шунингдек, фойдаланувчи Telegram'даги контактларни таҳрирлашда улар учун профиль расмларини белгилаш ёки таклиф қилиши мумкин.

Тармоқдан фойдаланиш кўрсаткичлари

Wi-Fi ва мобил интернет учун батафсил доиравий диаграммалар билан Telegram учун қанча трафик ишлатганини кўриш мумкин. Шунингдек, трафик режага мос келиши учун автоматик юклаб олиш созламаларини ўзгартириш мумкин.

Кирувчи медиани автоматик сақлаш

Эндиликда “Созламалар” менюси орқали қурилма галереясига автоматик равишда сақланадиган чат турларини танлаш, шунингдек, сақланадиган медиа файллар ҳажми ва турини белгилаш мумкин.

Бундан ташқари, фақат керакли расм ва видеолар сақланиши учун алоҳида чатларга истисно қўшса бўлади.

Медиа юбориш рухсатлари

Админларда янги имкониятлар пайдо бўлди. Энди гуруҳ аъзоларига расмлар, видеолар, овозли ёки видео хабарлар каби 9 та турли медиа турини юборишга рухсат бериш ёки бермаслик ҳуқуқини админларга бериш мумкин.

Фақат медиа юбориладиган гуруҳларни яратиш учун матнли хабарлар юборишни тақиқлаш ҳамда фақат овозли хабарлар ёки тестларни юборишга рухсат берилган гуруҳлар яратиш мумкин.

Шунингдек, Telegram Premium'нинг бир йиллик обунасига бирданига тўлов учун 40% чегирма жорий қилинган.

Telegram расмий релизига кўра, Apple ва Google ID билан қайта ҳисобга кириш мумкин бўлади. Бунда ҳисобидан чиққан фойдаланувчилар Apple ёки Google ID ёрдамида SMS кодни киритмасдан тезда қайта киради. Агар 2 босқичли текширув пароли ёқилган бўлса, паролни киритиш керак бўлади.

Шунингдек, бот дастурчилари фойдаланувчиларга олдиндан белгиланган мезонларга мос келадиган гуруҳ, канал ёки одамларни танлашга ёрдам берадиган махсус тугмаларни қўшиши мумкин.

Қолган ўзгаришлар янги махсус ва интерактив эможилар, эможи туркумлари ҳамда эможи профиль расмларига тааллуқли.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.