Ўзбекистонда тиктокчи машҳурлик учун қушнинг қанотларини боғлаб қўйиб, уни азоблаган

Улашиш:

Ўзбекистонда тиктокчи машҳурлик учун қушнинг қанотларини боғлаб қўйиб, уни азоблаган

Ўзбекистонда тиктокчи машҳурлик учун қушнинг қанотларини боғлаб қўйиб, уни азоблаган. Зўравон қушнинг қийналишини мазза қилиб видеога олган. Бу ҳақда Ekolog.uz. Телеграм канали хабар бермоқда. 

Куни кеча қушнинг қийноққа солинганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу лавҳа фарғоналик йигит томонидан суратга олинган экан. Одамларни жалб қилиш учун у қушнинг қанотларини ёпишқоқ қоғозга ёпиштириб, манзарани   видеога олган ва бундан жуда завқланган. Қолаверса, тиктокчи қушнинг бошига уриб турган.

“Табиий ресурслар вазирлиги Фарғона вилояти бошқармасидан бу фуқарога нисбатан қатъий чора кўрилишини сўраймиз”, - дея мурожаат қилишмоқда экологлар.

Таъкидлаш лозимки, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат қилиш мамлакатимизда одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бу ҳолатларнинг ҳар бири ўта ғайриинсонийлиги билан ажралиб туради.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.