Танлов ғолиблари аниқланди

Улашиш:

Жиззах Давлат педагогика университетида 2023-йил 30-апрел куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан умумхалқ Референдумига оид тарғибот ишларини самарали ва юқори савияда ташкил қилиш мақсадида талабалар ўртасида “Сиз Референдумга тайёрмисиз?" мавзусидаги ўтказилган кўрик танлов ғолиблари тақдирланди.

Кўрик танлов талабаларнинг конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини  тушуниши, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунларни ҳурмат қилишга, бурч ва мажбуриятларини виждонан бажаришга ўргатиш, талабаларда мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида ташкил етилди, ҳамда, танлов талабаларнинг мустақил ва таҳлилий фикрлашини ривожлантириш, дунё қарашини кенгайтириш, шунингдек, танлов талабаларнинг ўз иқтидорларини намоён қилишларига имконият яратди.

Танлов 3 босқичда ўтказилди: 1- босқич факультетлардаги академик гуруҳлар ўртасида 3-5-аррел кунлари ўтказилди, бунда талабалар ўртасида мавзуга оид тест синовлари ўтказилади. 2-босқич факультетлараро босқичда факультетлардаги тест синовларидан юқори балл тўплаган талабалар ўртасида мавзу бўйича суҳбат ўтказилди ва ғолиблар аниқланади, 3-университет босқичида  2-босқич ғолиблари «Янги Конституциянинг модда ва нормаларига шарҳ» мавзусида ўз фикр ва мулоҳазалари билан қатнашадилар,  3-босқичда 1-2-З-ўринни эгаллаган ғолибларга  совғаларни университетнинг “Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори  Ф.Ақчаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишида уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари ва ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан умумхалқ Референдумига оид тарғибот ишларини самарали ва юқори савияда ташкил қилиш мақсадида талабалар ўртасида “Сиз Референдумга тайёрмисиз?" мавзусидаги кўрик танловида уч юзга яқин ёш иштирок этди.

– Ҳар бир талаба Конституция ва қонунларни билиши, давлатнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларида фаол иштирок этиши, қонунларда ифодаланган қоидаларни онгли равишда бажариши зарур, – дейди танлов ғолиби, Тарих факультети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши талабаси Н. Абдуғаффоров.

Тадбирда танлов ғолибларига 1-ўрин ғолиби Ноутбук ва 1-даражали диплом,2-ўрин ғолиби Планшет ва 2-даражали диплом, 3-ўрин ғолибига Смартфон ва 3-даражали диплом эсдалик совғалари топширилди.

ЖДПУ, Фалсафа, тарбия ва хуқуқ таълими

кафедраси ўқитувчиси, хуқуқшунос З.Касимова

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.