Фитр садақаси беришни унутманг, Ҳайит намозигача вақтингиз бор!

Улашиш:

Фатво маркази томонидан 2023 йил учун закот, фитр садақаси, фидя миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.

ЗАКОТ НИСОБИ – 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланган.

Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

Ҳар ким ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ва фидяни берса бўлади.

  • буғдойдан – 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
  • арпадан – 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
  • майиздан – 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
  • хурмодан – 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланган.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.