Ўзбекистонда IELTS имтиҳонида юқори натижа кўрсатган 10,3 мингдан ортиқ ёшларнинг тўлови қайтарилди

Улашиш:

2021 йилдан буён 14 102 та юқори натижали хорижий тил сертификатларини қўлга киритган ёшларга имтиҳон учун қилган тўлови қайтариб берилди. Уларнинг 10 356 таси IELTS учун тўланган компенсациядир. Бунда талабгор 7 баллдан юқори натижа кўрсатиши талаб этилади.

Ўзбекистонда ёшлар 2021 йил 1 майдан буён 14 102 та юқори натижали хорижий тил сертификатини қўлга киритган. Ёшлар ишлари агентлиги ушбу сертификатлар рўйхатини эълон қилди.

Таҳлилларга кўра, ёшлар жами 18 турдаги халқаро имтиҳон тизимларидан 15 турдагиси учун компенсация сўраб ариза қолдирган. Уларнинг энг кўпи инглиз тилини билиш даражасини аниқлайдиган IELTS сертификатларидир. Тартибга кўра, агар 30 ёшгача бўлган шахслар IELTS`да 7 баллдан юқори тўпласа, уларнинг имтиҳон учун қилган тўловлари тўлиқ қайтариб берилади (бундай компенсация талабгорларга фақат бир марта тўланади).

компенсация

Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йилдан буён 24,4 млрд сўм имтиҳон харажатлари учун компенсация тўлаб берган.

Имтиҳон топширувчилар ушбу 18 та халқаро имтиҳон тизимида юқори натижага эришган бўлсагина, уларнинг имтиҳон топшириш учун тўлаган пули қайтариб берилади. Ёшлар имтиҳон харажатларини «Хазна» иловаси орқали компенсация қилиб қайтариб олишлари мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.