Роналду ва севгилисининг муносабатлари тугадими? Жоржина вазиятга изоҳ берди

Улашиш:

Жоржина Родригес Криштиану Роналду билан муносабати ҳақида гапирди.

Испания матбуоти аввалроқ улар учун оғир кунлар бўлаётгани ва 38 ёшли футболчи 2016 йилдан буён давом этаётган муносабатлардан тўйгани ҳақида гапирганди. Шунингдек, Роналду ва унинг севгилиси самолётга чиқиш чоғида қаттиқ жанжаллашгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Жоржина бу миш-мишларга нуқта қўйди ва "Aventura Romeo" гуруҳининг собиқ етакчиси Сантос Си Ё Муеронинг "агар ўлсам" қўшиғидан иқтибос келтириб, ўз инстаграм story'сига жойлади.

"Ҳасадгўйлар миш-мишлар ўйлаб топади, ғийбат тарқатади, аҳмоқлар эса уларга ишонадилар", - деди Роналдунинг севгилиси.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.